Европа Иттифоқи Қизил денгиз миссиясини ташкил этади
У 17 февралгача иш бошлаши керак.

Европа Иттифоқи Қизил денгизда миссия ташкил этиш ниятида. Иттифоқ ташқи сиёсат департаменти раҳбарининг сўзларига кўра, у 17 февралгача иш бошлаши керак.
"Миссиядан мақсад, кемаларни ҳимоя қилиш ва ҳусийларга қарши ҳеч қандай ҳаракатларга аралашмасдан ҳужумларнинг олдини олиш ёки блокировка қилишдир", — дейди Жосеп Боррель.
Брюссель бу миссияни ниҳоятда муҳим деб ҳисобламоқда.







