Ўзбекистон

Маданий мерос объектларида ногиронлиги бўлган шахслар учун лифтлар ўрнатилади

Шунингдек, саёҳат давомида ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамроҳлик қилувчилар рағбатлантирилади.

Маданий мерос объектларида ногиронлиги бўлган шахслар учун лифтлар ўрнатилади

 

Бу ҳақда Туризм қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мунисахон Асилхўжаева маълум қилди.

 

✅ Шунингдек, барча туризм объектлари ва жойлаштириш воситаларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

 

✅ ногиронлиги бўлган шахслар тўсиқсиз саёҳат қилишлари учун республикамизда яратилган имкониятларни кенг тарғиб қилиш орқали уларнинг хабардорлигини ошириш;

 

✅ туризм индустрияси объектларида ногиронлиги бўлган шахслар учун кўрсатиладиган хизматлар сифатини янада ошириш йўлга қўйилади.

 

⚡️ 2024 йилдан бошлаб:

 

🔵маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун маданий мерос объектларида уларга шикаст етказмаган ҳолда пандус, плинтус ва лифтлар ҳамда кўзи ожизлар учун маданий мерос объектларининг кичрайтирилган ўлчамдаги макетлари ўрнатилади ва улар тўғрисида Брайль алифбосидаги маълумотлар жойлаштирилади.

 

2024 йилдан бошлаб:

 

— маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклаш учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун маданий мерос объектларида уларга шикаст етказмаган ҳолда пандус, плинтус ва лифтлар ҳамда кўзи ожизлар учун маданий мерос объектларининг кичрайтирилган ўлчамдаги макетлари ўрнатилади ва улар тўғрисида Брайль алифбосидаги маълумотлар жойлаштирилади;

 

— темир йўл ва жамоат транспортларида ҳамда барча аэропорт, вокзал, автошоҳбекатларда уларга эгалик қиладиган ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар учун шароитлар, махсус кўтарилиш пандуслари ва қулай зина тутқичлари ўрнатилади ҳамда кема аравачалари (ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус аравача) қўйилади;

 

 2027 йил 1 январга қадар Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида минг нафар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ 500 минг сўмдан ошмаган қисми;

 

эшитиш қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдогидлар тайёрлаш курслари харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

 

Тадбиркорлик субъектлари томонидан меҳмонхонанинг камида учта хонаси ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай тарзда жиҳозланганда, ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун қуйидаги миқдорларда субсидия берилади:

 

юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарга — 2 миллион сўм;

 

юлдузли тоифа олмаган меҳмонхоналарга — 1 миллион сўм.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.