Спорт

Ўзбекистонлик армрестлингчи 4 йилга мусобақалардан четлатилди

Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги маълум қилди.

Ўзбекистонлик армрестлингчи 4 йилга мусобақалардан четлатилди

 

Армрестлинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўтган йили Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этган Аброр Рустамов 4 йил муддатга спорт мусобақаларидан четлатилди.

 

2023 йил август ойида Алмати шаҳрида ўтказилган армрестлинг бўйича жаҳон чемпионати вақтида ўзбекистонлик Аброр Рустамовдан олинган допинг синамасида спортда тақиқланган Станозолол метаболити ҳамда дегидрохлорометил-тестостерон тақиқланган моддалари аниқланган.

 

Спортчининг анализида тақиқланган модда борлиги бўйича спортчи огоҳлантирилган. Лекин А. Рустамов ва унинг вакиллари томонидан жавоб бўлмаганлиги сабабли Жаҳон армрестлинг федерацияси қарорига кўра, бундай ҳаракатсизлик спортчининг бу ижобий допинг натижасини қабул қилиши деб тушунилиб, унга нисбатан 4 йил муддатга дисквалификация жазо чораси қўлланилди.  

 

Бу вақт давомида А.Рустамов белгиланган муддат давомида терма жамоа сафида ўқув-машғулот йиғинлари, ҳар қандай турдаги спорт мусобақаларида иштирок этиши тақиқланади.

 

Миллий антидопинг агентлиги маълумотига кўра, бундай ҳолатларда спортчилар огоҳлантирилишига қарамай терма жамоа сафида йиғинларга жалб қилинса ёки ички чемпионатларда иштирок этадиган бўлса унга нисбатан дисквалификация муддати узайтирилиши, ҳаттоки умрбод спортдан четлатиш чораси қўлланилиши мумкин.

 

Айтиш лозим, Станозолол метаболити ҳамда дегидрохлорометил-тестостерон анидопинг қоидаларида мавжуд тақиқланган рўйхатнинг S1 "anabolik agentlar" гуруҳига киради. Станозолол метаболити Бутунжаҳон антидопинг агентлиги томонидан 2014 йилдан бери спортда тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган.

custom img

ЖЧ–2026: Сўнгги дақиқалардаги гол Испанияни ярим финалга олиб чиқди

Испания терма жамоаси Бельгияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

custom img

Франция Жаҳон чемпионатининг илк ярим финалчисига айланди

Жамоа чорак финалда Марокашни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

custom img

Швейцария пенальтилар сериясида Колумбияни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

Жамоа навбатдаги босқичда Аргентинага қарши майдонга тушади.

custom img

ЖЧ-2026: Аргентина супер камбэк эвазига Мисрни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

2:0 ҳисобида олдинда бораётган Миср баҳс сўнгида ғалабани қўлдан чиқарди.

custom img

Трамп ёрдам беролмади — Бельгия АҚШни йирик ҳисобда мағлуб этди

ЖЧ-2026 чорак финалида Бельгия ва Испания ўзаро куч синашади.

custom img

ЖЧ-2026: Испания сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига Португалияни мусобақадан чиқариб юборди

Криштиану Роналду бу сафар ҳам мундиалда омадсизликка учради.

custom img

ЖЧ—2026:Англия 10 киши бўлиб ҳам Мексикани мағлуб этди

Чорак финалда Англия Бразилияни мусобақадан чиқариб юборган Норвегия билан куч синашади.

custom img

Эрлинг Холанд дубли Бразилияни ЖЧдан чиқариб юборди

Норвегия тарихда илк бор Жаҳон чемпионати чорак финалига чиқди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"