Ўзбекистон

Тошкентда ИИБ ходимлари мактаб ўқувчисини мажбурлаб олиб кетди — видео

Боланинг онаси Болалар омбудсманига мурожаат қилди.

Тошкентда ИИБ ходимлари мактаб ўқувчисини мажбурлаб олиб кетди — видео

 

Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимлари бир болани машинага мажбуран тиқиб олиб кетиши акс этган видео тарқалди. Кеча, 1 феврал куни тасвирдаги боланинг онаси Болалар омбудсманига мурожаат қилди.

 

Аниқланишича, 2023 йил 22 декабрь куни Чилонзор тумани Чилонзор-3 мавзесида ИИО ходимлари Ш.М. ва А.О.лар 2011 йилда туғилган К.П.да пиротехника воситалари борлигини аниқлаб, болани хизмат машинасига куч ишлатиб, мажбуран ўтқазишга уринган ҳолда унга нисбатан қўпол ва номақбул муносабатда бўлган.

 

Бунинг оқибатида эса бола бош соҳасидан лат еган ва қаттиқ эмоционал қўрқиш ҳолатига тушган.

 

Ички ишлар ходимларига нисбатан мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, Ш.М. ва А.О.ларнинг ҳаракатларида вояга етмаган К.П.га нисбатан қўпол муносабатда бўлиш ҳамда ИИВ Касб маданияти кодексини бузиш ҳолатлари юзасидан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган.

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг бола манфаатларига зид бўлган бу каби ҳаракатларига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди ва бунга жавобан қонун доирасидаги қатъий чора кўрилиши шарт.

 

Ҳозирда Болалар омбудсмани сўровига кўра Тошкент шаҳар прокуратураси мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш масаласини ўрганмоқда.

 

Бу борада қўшимча маълумот берилади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда ИИБ ходимлари мактаб ўқувчисини мажбурлаб олиб кетди — видео | Zamon.uz