Жаҳон

Трамп Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатилди

Бу Исроил ва араб давлатлари ўртасидаги келишувлар билан боғлиқ.

Трамп Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатилди

 

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод бўлди, уни Республикачилар вакили Клаудия Тенни илгари сурди.

 

Унинг фикрича,  Исроил ва бир қатор араб давлатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш учун асос бўлган "Иброҳим келишувлари"нинг имзоланишини рағбатлантириш асос бўлади. Теннининг сўзларига кўра, Трампнинг бу борадаги саъй-ҳаракатлари “мисли кўрилмаган ва ҳали Нобел қўмитаси томонидан муносиб эътироф этилмаган”.

 

Телеканалнинг эслатишича, Трамп айни пайтда "Иброҳим келишувлари"ни имзолашдаги иштироки учун бир неча бор Тинчлик учун Нобел мукофотига номзод бўлган, бироқ АҚШнинг собиқ президенти ҳалигача бу мукофотга сазовор бўлмаган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Қўшма Штатлар Исроил ва араб давлатлари ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган жараённи бошлади. Натижада, "Иброҳим тинчлик келишуви" деб номланган ҳужжатлар тўплами имзоланди. Битимларга БАА, Баҳрайн ва Марокаш қўшилди. Судан ҳукумати келишувларга қўшилишдан манфаатдор эканини билдирди ва уларнинг декларатив қисмини АҚШ собиқ молия вазири Стивен Мнучин иштирокида имзолади, аммо кейин Исроил билан тегишли ҳужжатни имзоламади.

 

Фаластин расмийлари араб давлатларининг Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган қадамларини танқид қилганди. 2020 йилгача Исроил минтақадаги фақат икки араб давлати – Иордания ва Миср билан дипломатик алоқаларни амалга ошириб келган.

 

Эслатиб ўтамиз, 2009 йилда АҚШ президентлари ичида сўнгги бор Барак Обама Нобел мукофотини олганди. 

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Трамп Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатилди | Zamon.uz