Малайзия қамоқхонасидан 131 нафар муҳожир қочиб кетди
Мигрантлардан бирининг йўлда автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Малайзиянинг ғарбий Перак штатидаги Бидор иммиграция ҳибсхонасидан 131 нафар муҳожир қочиб кетди.
Штат полицияси берган хабарга кўра, бу сўнгги йилларда махбусларнинг қочиб кетиши билан боғлиқ бўлган иккинчи ҳолат ҳисобланади.
“Эркаклар блокидан қочган муҳожирларнинг 115 таси этник Рохинджа гуруҳига мансуб, 16 нафари эса Мьянма фуқаролари. Шунингдек, уларнинг ҳеч қандай ҳужжати мавжуд эмас”, — дея хабар бермоқда давлат ахборот агентлиги.
Бундан ташқари, мигрантлардан бирининг йўлда автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлгани айтилмоқда.







