Шимолий Корея қанотли ракета каллакларини синовдан ўтказди
Маълум қилинишича, синовлар минтақадаги вазиятга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Кеча, 2 февраль куни КХДР қанотли ракетанинг жанговар каллагини ҳамда янги зенит-ракетани синовдан ўтказди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги (КСНА) хабар берди.
Баёнотда таъкидланишича, синовлар минтақадаги вазиятга ҳеч қандай алоқаси йўқ, шунингдек, у қўшни давлатлар хавфсизлигига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмаган.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Жанубий Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси Шимолий Корея томонидан бир нечта қанотли ракеталар учирилганини қайд этгани ҳақида хабар берганди.







