Энди Nokia брендли телефонлар чиқарилмайди
Компания брендида ўзгариш бўлди.

Nokia бренди остида телефонлар энди чиқарилмайди. Ушбу бренддан фойдаланган компания веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини HMD га ўзгартирди.
Энди 200 дан ортиқ мамлакатларда телефонлар, планшетлар, симсиз қулоқчинлар ва бошқа аксессуарлар фақат HMD бренди остида ишлаб чиқарилади. Компаниянинг Нокиа брендидан фойдаланиш ҳуқуқи 2026 йил мартида тугайди.







