Жаҳон

4 нафар ўзбекистонлик Қозоғистондан депортация қилинди

Улар Миграция қонунчилигини бузиб, мамлакатни тарк этишдан бўйин товлаган.

4 нафар ўзбекистонлик Қозоғистондан депортация қилинди

 

Павлодар вилояти Шарбақти тумани полиция ходимлари томонидан ўтказилган рейдлар давомида мамлакат ҳудудида миграция қонунчилигини бузган шахсларни аниқлади. 4 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатни тарк этишдан бўйин товлаган.

 

“Тўрт нафар хориж фуқароси Қозоғистонга ўтган йилнинг ноябрь ойида келган ва ўшандан бери қолмоқда. Қонунга кўра, улар 30 кун ичида Қозоғистон Республикасини тарк этишлари керак эди. Аммо хорижликлар белгиланган муддатда четга чиқишдан бўйин товлаб, миграция соҳасидаги қонунчиликни бузган. Ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий ҳужжатлар тўлдирилиб, суд қарори билан Қозоғистон Республикасидан ташқарига мажбуран чиқариб юбориш бўйича маъмурий чоралар кўрилди”, — деб хабар берди Павлодар вилояти ПД матбуот хизмати.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

4 нафар ўзбекистонлик Қозоғистондан депортация қилинди | Zamon.uz