"Дориларни яширин айланмаси бўйича етарли чоралар кўрилмаяпти"
Президент фармасевтикадаги камчиликларни санади.

Мамлакатимизда фармасевтика бозори ҳажми 2 миллиард долларга етди. Лекин, бу бозорда маҳаллий маҳсулотлар улуши физик ҳажмда 40-45 фоиз бўлсада, пул қийматида 20 фоиздан ошмайди.
Оддий қилиб айтганда, ўзимизда ишлаб чиқариш бинт, спирт, шприц, аналгин ва ситрамондан нарига ўтмаяпти. Дориларни яширин айланмаси бўйича етарли чоралар кўрилмаяпти.
Дори воситаларидан фойдаланиш маданиятини юксалтириш ишлари сустлиги кўрсатиб ўтилди.
“Айниқса, антибиотик қабул қилиш устидан назорат умуман йўқ. Протоколларга амал қилмасдан, “пул ишлаш” учун фарм-компаниялар фойдасига ресепт ёзиляпти. Бундан халқимизни соғлиғи ҳам, чўнтаги ҳам зарар кўраяпти”, - деди Президент.







