Трамп сабаб Украинага ёрдам камайиб бормоқда
Украинадаги фронтда вазият ўта жиддий.

Financial Times нашрига кўра, Трамп туфайли бу йил Украинага ёрдам кўрсатишни эҳтимоли камайиб бормоқда.
АҚШда президентлик сайлови ноябр ойида бўлишига қарамай, Трамп Америка ташқи сиёсатига аллақачон таъсир ўтказмоқда. Унинг кўрсатмаси билан Конгрессдаги республикачилар Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишга тўсқинлик қилмоқда. Келгуси ойларда Қўшма Штатларнинг Киевга ёрдам ажратиш эҳтимоли камайиб бормоқда.
Шу билан бирга, Украинадаги фронтда вазият ўта жиддий, қўмондонлик келажакдаги операцияларни режалаштиришда қийинчиликларга дуч келмоқда.







