АҚШда хонанда тақдирланганидан сўнг ҳибсга олинди
Полиция ҳолат юзасидан ҳеч қандай баёнот бермагани айтилмоқда.

АҚШда таниқли рэп ижрочиси ва актёр Киллер Майк Грэ́мми мукофоти билан тақдирлангандан сўнг, қўлига кишан солиниб, полиция томонидан олиб кетилди.
Хабар берилишича, ҳодиса Калифорния штатининг Лос-Анджелес шаҳридаги анъанавий маросимда содир бўлган.
Айни дамда полиция ҳолат юзасидан ҳеч қандай баёнот бермади, маълумотларга кўра, унинг ҳибсга олиниши мукофотлари билан боғлиқ эмас.







