Жаҳон

Байден Трампнинг дебат ўтказиш таклифини рад этди

Аввалроқ Трамп ўзининг демократ-вориси билан дебат ўтказиш зарурлигига ишонишини, чунки бу мамлакат фаровонлиги учун муҳим эканлигини айтганди.

Байден Трампнинг дебат ўтказиш таклифини рад этди

 

АҚШ Президенти Жо Байден асосий сиёсий рақиби Дональд Трампнинг дебат ўтказиш таклифини рад этди, деб хабар берди РИА Новости.

 

Аввалроқ Трамп ўзининг демократ-вориси билан дебат ўтказиш зарурлигига ишонишини, чунки бу мамлакат фаровонлиги учун муҳим эканлигини айтганди.

 

"Агар мен унинг ўрнида бўлганимда, мен ҳам мен билан дебатга киришишни хоҳлардим. Унинг бошқа қиладиган иши йўқ", — деди Байден мухбирларга рақибининг жамоатчилик муҳокамаси таклифини изоҳлар экан.

 

Давлат раҳбари, шунингдек, Конгрессда Сенат томонидан эълон қилинган, чегарани ҳимоя қилиш, Украина ва Исроилга ёрдам бериш учун ажратмаларни бирлаштирган қўшимча молиялаштириш тўғрисидаги муросали қонун лойиҳасини маъқуллаш истиқболлари ҳақида фикр билдирди.

 

Шу нуқтаи назардан, Байден Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсонга демократ ҳамкасбларидан ўрнак олишни ва ташаббусни қўллаб-қувватлашни тавсия қилди.

 

“Менинг спикер Жонсонга мурожаатим Сенат нима қилаётганига эътибор беришдир. Икки томонлама келишувимиз бор, тафсилотларни шу ҳафта кўрасиз. У чоршанба куни кўриб чиқиш учун тақдим этилади”, — деди АҚШ президенти.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Байден Трампнинг дебат ўтказиш таклифини рад этди | Zamon.uz