Қозоғистонга янги бош вазир тайинланди
Тегишли фармонни Қосим-Жомарт Тоқаев имзолади.

43 ёшли президент маъмурияти раҳбари Қозоғистоннинг янги бош вазири бўлди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев парламент раиси ҳамда “Аманат” партияси раиси Ерлан Кошановнинг Бош вазир лавозимига Ўлжас Бектенов номзодини қабул қилди. Бугун, Тошкент вақти билан соат 15:00 да, Тўқаев Қозоғистоннинг янги бош вазири номзодини депутатларга тақдим этиш учун Парламент ялпи мажлисида иштирок этди.
Ўлжас Бектенов 43 ёшда, Олмаота шаҳрида туғилган. Қозоғистон давлат юридик академиясини ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Олмаота шаҳар Адлия бошқармасида бўлим бош мутахассиси лавозимида бошлаган. Йиллар давомида Бош вазир девони ва Президент администрациясида ишлаган. 2023 йилнинг апрелидан Президент администрациясини бошқариб келмоқда.







