Ерга хавфли астероид яқинлашмоқда
Унинг узунлиги 244 метр.

Эртага, 7 февраль куни SP1 астероиди Ер яқинидан учиб ўтади. Бу ҳақда NASA хабар берди.
Қайд этилишича, осмон жисмининг узунлиги 244 метр бўлиб, тезлиги соатига 42 480 километрга етади.
Ундан Ергача бўлган масофа 5,48 миллион километрни ташкил этади.
Агар астероид Ерга 7,4 миллион километрдан яқинроқ масофада яқинлашса ва унинг ўлчами 150 метрдан ошса, NASA уни “потенциал хавфли объект” деб ҳисоблайди







