Жаҳон

Токиода қалин қор ёғиши оқибатида 150 га яқин одам жабрланди

Ноқулай об-ҳаво сабаб 30 га яқин ички рейслар бекор қилинган.

Токиода қалин қор ёғиши оқибатида 150 га яқин одам жабрланди

 

Қутқарувчилар сешанба куни Токиода ёққан қор туфайли 130 дан ортиқ одам касалхонага етказилганини маълум қилди. 

 

Кўпчилик қор ёғиши туфайли йиқилиб, жароҳатланган. Маълум қилинишича, шикастланганлар 4 ёшдан 92 ёшгача бўлган ва уларнинг аҳволи ҳаёт учун хавфли эмас.

 

Қўшни Канагава префектурасида 30 дан ортиқ, Сайтама префектурасида эса 50 дан ортиқ киши жароҳатланган.

 

JR East маълумотларига кўра, 6 та тезюрар поезд станцияларда йўловчилар 10 соатдан кўпроқ вақт давомида қолиб кетган. Бунинг натижасида 1 600 дан ортиқ йўловчилар тунда вагонларда тунашга мажбур бўлган. Улардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли шифохонага етказилган.

 

Nippon Airways ва Japan Airlines 30 га яқин ички рейслар, асосан, Токионинг Ханэда аэропортидаги қатновларни бекор қилди.

 

Метеорология агентлиги маълумотларига кўра, душанба куни кечқурун Гумма префектурасидаги Маэбасида қор қалинлиги 11 см, Токио маркази ва Сайтама шаҳарларида эса 8 см бўлган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Токиода қалин қор ёғиши оқибатида 150 га яқин одам жабрланди | Zamon.uz