Жаҳон

UNICEF: Ғазода 17 минг бола ота-онасиз қолди

UNICEF: Ғазода 17 минг бола ота-онасиз қолди Уруш ўчоғида оилалар озиқ-овқат, сув ва бошпанасиз оғир аҳволда ҳаёт кечирмоқда.

UNICEF: Ғазода 17 минг бола ота-онасиз қолди

 

Ғазо секторида 17 мингга яқин бола боқувчисиз ёки оиласидан ажралган ҳолда қолмоқда. Бу ҳақда UNICEFнинг Фаластин билан алоқалар бўйича директори Жонатан Крикс Женевада бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

 

Унинг таъкидлашича, ҳар бир боланинг ўз ҳикояси бор.

 

Крикс ўтган ҳафта Ғазо секторига қилган ташрифини эслаб, оилалар озиқ-овқат, сув ёки бошпана етишмаслиги туфайли оғир аҳволда қолганини таъкидлади.

 

“Оилалар ва болалар асосий эҳтиёжларни қондиришда қийналмоқда”, — деган у.

 

Директорнинг сўзларига кўра, Ғазодаги воқеалар болаларнинг руҳий саломатлигига жиддий таъсир кўрсатган.

 

“Декабрь ойида биз анклавдаги 500 минг бола психологик ёрдамга муҳтожлигини айтгандик. Ҳозир анклавдаги барча болалар кучли травмаларни бошдан кечирмоқда. Бу ҳолат болаларда ҳар сафар бомба овозини эшитганларида ҳаддан ташқари ташвиш, иштаҳа йўқолиши, ухлай олмаслик, эмоционал зўриқиш ёки ваҳима каби аломатларни бошдан кечиришига сабаб бўлади”, — деди Жонатан Крикс.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

UNICEF: Ғазода 17 минг бола ота-онасиз қолди | Zamon.uz