Ўзбекистон

Авиа ва темир йўл чипталари харидида таниш-билишчилик борми?

Соҳадаги камчилик ва ютуқлар ҳақидаги рақамлар очиқланди.

Авиа ва темир йўл чипталари харидида таниш-билишчилик борми?

 

2023 йилда мамлакатимиздаги 11 та халқаро аэропорт ва учиш-қўниш майдончалари орқали 85 минг 702 та авиақатнов амалга оширилиб, 10 млн. 409 минг йўловчига, 70,870 минг тонна юк ва почтага хизмат кўрсатилган. Авиакомпаниялар сони 9 тадан 15 тага етказилган. Шунингдек, миллий авиапаркимизга хориждан 28 та ҳаво кемаси олиб келиниб, уларнинг умумий сони 75 тага етган. Ўзбекистоннинг авиаташувлар бозорида фаолият юритаётган хорижий авиакомпаниялар сони 40 тага етказилган. Парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида резидент ва хорижий авиакомпаниялар томонидан 20 та янги халқаро йўналишда қатновлар йўлга қўйилган.

 

Бундан ташқари, 2023 йилда темир йўл транспортида маҳаллий йўловчиларни ташиш йўналишлари 6 тага оширилиб, 29 тага етказилган. Мазкур йўналишларда 44 та йўловчи поезд ҳаракатланган бўлиб, шулардан 6 таси юқори тезликда ҳаракатланувчи, 6 таси тезюрар, 16 таси йўловчи поездлари ҳамда 18 таси шаҳар атрофида ҳаракатланувчи электропоездлардир. 

 

Юқори тезликда ҳаракатланувчи Афросиёб электропоездлари “Тошкент – Бухоро – Тошкент” йўналишида ҳар куни 3 та, “Тошкент –Қарши – Тошкент” йўналишида ҳафтасига 10 та, “Тошкент – Самарқанд – Тошкент” йўналишида ҳар куни 1 та, “Тошкент – Шаҳрисабз –Тошкент” йўналишида ҳафтасига 1 та электропоездлар ўз ташувларни амалга оширмоқда. Ушбу электропоезднинг йўловчи сиғими 286 ўринли бўлиб, кунига ўртача 2,9 мингтадан 3,5 мингтагача йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. 

 

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган Транспорт вазирлигининг “Авиа ва темир йўл транспортларида фуқароларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ахбороти эшитувида айтиб ўтилди. 

 

Эшитувда депутатлар мазкур соҳада айрим камчиликлар мавжудлигини қайд этди. Хусусан, авиа ва темирйўл транспорти учун чипта харид қилиш жараёнида инсон омили ҳануз юқори эканлиги, коррупцион ва таниш-билишчилик ҳолатларининг борлиги, вагонда бирламчи тиббий хизмат кўрсата олувчи мутахассислар йўқлиги, шаҳар атрофи ҳудудларга ҳаракатланувчи замонавий тезюрар электропоездлари қатнови ҳанузгача етарли даражада ташкил этилмаганлиги танқид қилинди. 

 

Бундан ташқари, чартер ва мунтазам парвозларни амалга ошириш ҳамда хорижий авиаташувчиларни Ўзбекистон авиаташувлар бозорига жалб этиш бўйича мезонларнинг мукаммал эмаслиги, фуқаро авиацияси соҳасини рақамлаштириш ва ўзаро интеграциялашда мезонларнинг белгиланмагани бўйича эътирозлар билдирилди. 

 

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган эшитувда халқ вакиллари авиа ва темир йўл транспортларига бўлган талаб кундан-кунга ошиб бораётганини қайд этиб, авиа ва темир йўл тизимида ташувчиларнинг қонунчиликда мажбуриятлари ва жавобгарлигини аниқ белгилаш, соҳага хусусий сектор ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш бўйича мутасаддиларга бир қатор таклифларни бердилар. 

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Унинг уйидан қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган принтер, махсус қоғозлар ва бошқа ускуналар ҳам топилган.

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

Метрополитен поезд носозлиги юзасидан изоҳ берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Авиа ва темир йўл чипталари харидида таниш-билишчилик борми? | Zamon.uz