Футболда кўк карточка жорий этиладими?
ФИФА бунга муносабат билдирди.

ФИФА кўк карточка ҳақидаги хабарлар юзасидан баёнот берди. Ташкилот кўк карточкалар топ даражадаги ўйинларда амалда бўлиши нотўғрилигини, бунга эрта эканлигини маълум қилади.
"Бунга ўхшаган ҳар қандай синов қуйи даражада чекланиши керак. ФИФА 2 март куни бўлиб ўтадиган ИФАБнинг йиллик умумий йиғилишида ушбу масала юзасидан ўз позисиясига амал қилади", — дейилади ташкилот баёнотида.







