Ким Чен Ин Жанубий Кореяни босиб олмоқчи
У яна уруш билан таҳдид қилди.

Шимолий Корея етскчиси Ким Чен Ин яна Жанубий Кореяга уруш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда ОАВ хабар бермоқда.
"Фавқулодда вазият юзага келганда уларнинг ҳудудини эгаллаб олишга қарор қилдик. Бу мамлакатимиз хавфсизлиги ва дунё келажаги учун зарур чорадир", – деган у.
Унинг сўзларига кўра, Шимолий Корея Жанубий Кореяга ҳужум қилиш ва уни йўқ қилиш ҳуқуқига эга.







