Ўзбекистон

Ўтган ойда 100 млрд сўмга яқин электр ва газдан ноқонуний фойдаланилган

Республиканинг барча ҳудудларида 24 969 та профилактика тадбир ўтказилди.

Ўтган ойда 100 млрд сўмга яқин электр ва газдан ноқонуний фойдаланилган

 

"Ўзенергоинспекция" 2024 йил январь ойида 995 та истеъмолчи электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида тизимга 94,5 сўм зарар етказилганини маълум қилди.

 

Бир ойда 995 та истеъмолчи томонидан электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида тизимга 94 миллиард 542 миллион сўм зарар етказилди.

 

Қайд этилишича, январь ойида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги "Ўзенергоинспекция" иштирокида Бош прокуратура ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, электр ва газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 995 та истеъмолчи томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Унга кўра 20 млн 486 минг кВт соат электр энергияси ва 47,3 миллион метр куб табиий газ талон-тарож қилинган бўлиб, давлат манфаатларига жами 94 милиард 542 миллион сўм зарар етказилган.

 

Республиканинг барча ҳудудларида Инспекция томонидан 24 969 та профилактика тадбир ўтказилди. Шунингдек, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 937 та маъмурий иш расмийлаштирилди.

 

Энергия самарадорлиги, авария ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан 14 та давлат корхона ва муассасасида назорат тадбирлари ўтказилди. Таъминотчи корхоналар томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан 1 540 та объект ҳамда 2 565 та ижтимоий соҳа объекти ўрганилди.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.