Жаҳон

Исроил Рафаҳ атрофига кучли зарбалар берди

1,3 миллионга яқин фаластинликлар у ерда бошпана топган.

Исроил Рафаҳ атрофига кучли зарбалар берди

 

Исроил мудофаа кучлари 10 февралга ўтар кечаси Ғазо секторининг жанубий қисмига қатор зарбалар берди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, гап Рафаҳ шаҳри атрофидаги ҳудуд ҳақида кетмоқда.

 

1,3 миллионга яқин фаластинликлар у ерда бошпана топган, дея қайд этади АFP. Норвегия Қочқинлар кенгаши раҳбари Ян Эгеланднинг BBCга маълум қилишича, қочқинлар озиқ-овқат ва ичимлик суви танқислигига дуч келмоқда.

 

Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху тинч аҳолини Рафаҳдан эвакуация қилиш режасини ишлаб чиқишни буюрган, бироқ одамларни айнан қаерга эвакуация қилиш мумкинлигига аниқлик киритмаган эди. Reuters агентлигининг Исроил расмийлари орасидан манбаси Рафаҳ аҳолиси Ғазо секторининг шимолий ҳудудларига юборилиши мумкинлигини билдирган. Шу билан бирга, октябр ойидан бошлаб Исроил фаластинликларни анклавнинг шимолий ҳудудларидан жанубий ҳудудларга кўчишга мажбур қилган эди.

 

АҚШ президенти Жо Байден 9 феврал куни Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини "ҳаддан ошиш" деб атади. Бир кун аввал Оқ уй вакили Вашингтон Исроилнинг тинч аҳолини ҳимоя қилиш режасисиз Рафаҳдаги ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватламаслигини маълум қилган эди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Исроил Рафаҳ атрофига кучли зарбалар берди | Zamon.uz