Украина ҳарбий блокида кадрлар алмашинуви давом этмоқда
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони ортидан Бош штаб бошлиғи алмаштирилди.

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони ортидан Бош штаб бошлиғи алмаштирилди.
Зеленский ўзининг кечки видеомурожаатида Украина Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Сергей Шаптала вазифасидан озод қилинганини маълум қилди. Генерал-майор Анатолий Баргилевич Бош штабнинг янги раҳбари этиб тайинланди.
Сирскийнинг ўрнига мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Александр Павлюк Украина қуруқликдаги қўшинларининг янги қўмондони бўлади, дея хабар бермоқда Украина ОАВ манбаларига таянган ҳолда.







