АҚШда сенатор Киев учун ёрдам кўрсатишга қарши чиқиб, 4 соат нутқ сўзлади
Киевга 60 миллиард доллар ажратиш режалаштирилмоқда.

Америкалик сенатор Майк Ли Конгресс юқори палатаси минбарида қарийб тўрт соат давомида тинимсиз сўзлаб, Украинага ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига норозилик билдирди ва ҳамкасбларини унга қарши овоз беришга чақирди.
Сенат шанба куни Киевга 60 миллиард доллар ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш учун йиғилганди. Уни тасдиқлаш имкониятини ошириш учун Жанубий Америка чегараларини ҳимоя қилиш ва ноқонуний миграцияга қарши кураш чоралари масаласи чиқариб ташланди.
Сенаторнинг чиқиши уч соату 56 дақиқа давом этган.
"Эртага биз бир неча ой олдин киритган шартлар йўқлигига қарамай, Сенат республикачилари қонун лойиҳаси учун овоз берадими ёки йўқлигини билиб оламиз. Кўрамиз, улар нима дейишади. Умид қиламанки, улар ўз фикрини ўзгартирадилар”, деди Ли процессуал овоз бериш жараёнида ташаббусни қўллаб-қувватлаган партия аъзоларига ишора қилиб.







