Наманганда бодом гуллашни бошлади
Февраль бошидаги иссиқлик уларда баҳорий уйғониш даврни тезлаштириб юборган.

Наманган шаҳрида бодом дарахтлари куртагида бўртиб чиқиш ва аста гуллаш ҳодисалари кузатилмоқда.
Жорий илиқ қиш шимол ва водий вилоятларидаги дарахт таналари ва физиологиясида турли иқлим стресслари қабул қилинишини чеклаб турганди.
Водий марказида декабрдаги тинимсиз узоқ давом этган туманли кунлар дарахтларда қишги уйқу давр узоқроқ давом этганини таъминлаган бўлса, аммо январь ва февраль бошидаги иссиқлик уларда баҳорий уйғониш даврни тезлаштириб юборди.
Шимолда эса тунлари -10 даражали совуқ кунларнинг кўпроқ бўлиши ҳозирча у ерларда вазият бироз барқарор эканини англатади.







