Сахалинда карантин жорий қилинди
Чеклов 21 кун амал қилади.

Россиянинг Сахалин вилояти ҳукумати Южно-Сахалинск ва Анива туманидаги Троитское ва Новотроитское қишлоқларида карантин жорий қилди. Бу чора энг йирик паррандачилик фермасида парранда гриппи аниқлангани сабабли жорий этилди.
Вилоят губернатори Валерий Лимаренко 21 календарь кунга карантин белгилангани ҳақидаги ҳужжатга имзо чекди. Ҳудудларда юқори патогенли парранда гриппининг генетик материали аниқланди.
Вирус маркази Сахалиндаги энг йирик паррандачилик фермаси бўлиб, хавф зонаси беш километр радиусдаги ҳудуд ҳисобланади. Энди барча паррандалар ва улардан олинган маҳсулотлар мусодара қилинади.







