Калифорнияда 10 дан ортиқ зилзила юз берди
Ҳозирча вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.

АҚШнинг Калифорния штатида 25 дақиқа ичида 10 дан ортиқ зилзила содир бўлди. Энг кучли зилзила магнитудаси 4,8 баллни ташкил этди, деб хабар берди АҚШ Геология хизмати.
Ҳозирча қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.
Биринчи силкинишлар маҳаллий вақт билан соат 8:36 да қайд этилган, манба Эл Сентро шаҳридан уч километр узоқликда, 18,9 километр чуқурликда жойлашган. Шундан сўнг яна 12 та ер силкиниши содир бўлди.







