Ўзбекистон

Ўтган йили ғалла ҳосили илк бор 8 миллион тоннага етди

Масъулларга бир ой муддатда хориждан 3 минг тонна уруғлик чигитни олиб келиш топширилди.

Ўтган йили ғалла ҳосили илк бор 8 миллион тоннага етди

 

Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида фермерлар манфаатдорлигини янада ошириш учун бу йил ғаллачиликда ҳам янгиликлар қилиниши таъкидланди. Жорий йилда пахтадаги каби ғаллада ҳам имтиёзли кредитни тўғридан-тўғри фермерга бериш тизими жорий қилинади.

 

Бундан ташқари, давлат ресурси учун харид қилинган буғдойни даладан ташиб келиш ва сақлаш харажати 2024 йилда ҳам тўлиқ бюджетдан қопланади.

 

Шунингдек, бу йилдан илк бор четдан олиб келинган чигитни экишга рухсат берилади. Лекин, шу пайтгача Пахтачилик кенгаши, Карантин агентлиги, вилоят ҳокимлари бир тўхтамга келиб, қаердан, қандай навли уруғ олиб келиб, қаерга экишни ҳал қилмагани кўрсатиб ўтилди.

 

Шу муносабат билан бир ой муддатда хориждан 3 минг тонна уруғлик чигитни олиб келиш топширилди. Умуман, жорий йилда 100 минг гектарда юқори ҳосилдор хорижий пахта навларини экиш муҳимлиги таъкидланди.

custom img

Ўзбекистонда исломий банк очиш учун янги талаблар белгиланди

Ислом ҳуқуқи ва молия йўналишидаги мутахассислар учун камида 5 ва 7 йиллик иш тажрибаси талаби жорий этилди.

custom img

Қопақалпоғистонда кредитга олинган BYD аукционда сотилди

Қарздор фуқаро банкдан кредит олиб, уни тўламаган. Шундан сўнг автомашина хатланиб, аукционга чиқарилган.

custom img

Тошкентда алиментдан қарздор ота чойхонадан топилди

Маълум бўлишича, сирдарёлик қарздор ота Тошкентда топилган, алимент қарзини иш берувчи тўлаб берган.

custom img

Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли рекорди янгиланди

Электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш бўйича тарихий энг юқори кўрсаткич қайд этилди.

custom img

Тошкентда солиқ қарзи сабаб 3 та машина хатланди

Маълум бўлишича, қарздор МЧЖнинг солиқдан 69 млн қарзи бўлган.

custom img

Электрон тўлов – 2 минг сўм, нақд тўлов эса 2 600 сўм

Тошкент вилоятида жамоат транспорти йўлкира тарифлари янгиланди.

custom img

Фарғонада қарийб 2 млрд сўмлик дорилар ёқиб йўқ қилинди

Ижро ҳаракатлари давомида жами 41 минг дона тиббий дори воситалари йўқ қилинган.

custom img

Тошкентда 1,4 млрд сўмлик “кешбэк” маблағлари талон-торож қилинди

322,4 миллиард сўмлик маҳсулот етказиб берилгани ҳақидаги сохта ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"