Туркияда 44 нафар ноқонуний муҳожир қутқариб олинди
Уларнинг қайиғида носозлик юз берган.

Туркия ғарбидаги Измир вилоятининг Дикили тумани қирғоқларида 44 нафар ноқонуний муҳожир қутқариб олинди. Бу ҳақда Туркия қирғоқ қўриқлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Муҳожирлар қарама-қарши қирғоққа чиқиш учун фойдаланаётган пуфлама қайиқ двигателидаги носозлик туфайли қирғоқдан ёрдам сўраган.
Қутқарилган муҳожирлар Измир вилояти миграция бошқармасига олиб кетилди.







