Пхеньян янги турдаги ракетани синовдан ўтказди
Уни Ким Чен Ин бевосита назорат қилган.

Шимолий Корея ҳукумати чоршанба куни мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари томонидан қўлланиладиган янги турдаги Padasuri-6 ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда хабар берди КХДР Марказий телеграф агентлиги (КСNА) хабар берди.
“Корея Халқ Демократик Республикаси Давлат маъмурияти раиси Ким Чен Ин 14 февраль куни бўлиб ўтган Padasuri-6 ракетасининг баҳолаш синовларини назорат қилди”, — дейилади агентлик сайтида.
Ракеталар Япон денгизи узра 1400 сониядан кўпроқ (23 дақиқа 20 сония) вақт давомида учиб ўтган ва нишонга олинган қайиққа тегган. Қайд этилишича, Ким Чен Ин мамлакат чегара сувларида ҳарбий тайёргарликни кучайтириш бўйича буйруқ берган.
Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси ҳам 14 февраль куни КХДР Япония денгизида бир нечта номаълум қанотли ракеталарни учиргани ҳақида хабар берди.







