Алексей Навалний қамоқхонада вафот этди
Унинг ўлимига тромб кўчиши сабаб бўлгани айтилмоқда.

Россия Федерацияси Жазони ижро этиш федерал хизмати бошқармаси мухолифатчи Алексей Навалнийнинг ўлими ҳақида маълум қилди.
Унинг ўлимига тромб кўчиши сабаб бўлгани айтилмоқда.
"Етиб келган шифокорлар ўлимни тасдиқлашди", — дейилади хабарда.
Алексей Навалний вафот этган Ямало-Ненецк автоном округидаги колонияга комиссия юборилди.







