Спорт

“Олтин бутса” учун курашда Кейн яққол пешқадам

Инглиз футболчисини ким ортда қолдириши мумкин.

“Олтин бутса” учун курашда Кейн яққол пешқадам

 

“Олтин бутса” футболдаги кам сонли мукофотлардан бири бўлиб, ҳанузгача объективлигича қолмоқда. Бу энг машҳур футболчига эмас, УЭФАга аъзо мамлакатларнинг энг яхши тўпурарига берилгани учун. Мезонлар иложи борича аниқ ва тушунарли: фақат миллий чемпионатларда бир мавсум давомида киритилган голлар ва турнирнинг рейтинг коэффициенти ҳисобга олинади.

 

Илгари, 1996/1997 йилги мавсум олдидан балларни ҳисоблаш тизими бошқача эди - ҳар бир гол учун рейтингнинг барча иштирокчилари бир очко билан тақдирланарди. Аммо, кейин гол уриш усули ўзгартирилиб, чемпионат қийинлигининг яна бир омили қўшилди, чунки Премьер-лигада 20 та гол уриш осон эмас.

 

2019/2020 йилги мавсумдан бошлаб яна бир қоида қўшилди: агар икки ёки ундан ортиқ ўйинчи мавсумни бир хил миқдордаги очко билан якунласа, у ҳолда майдонда энг кам вақт ўтказган футболчи мукофот олади.

 

Жорий мавсум рейтинги қандай кўринишга эга?

 

Ҳарри Кейн «Бавария» сафида 24 та гол билан биринчи ўринда. У 48 очкога эга. Кейинги ўринда саккиз очко фарқи билан Килиан Мбаппе турибди. Франциялик футболчи Лига 1да «ПСЖ» сафида 20 та гол урди.

 

Лаутаро Мартинес Мбаппедан атиги икки очко ортда қолмоқда (19 гол), унинг ёнида эса штутгартлик Серу Гуйрасси бормоқда. Аммо, жароҳати туфайли яхши ҳолатини ўтказиб юборган Ҳоланд жорий мавсумда 16 та гол билан атиги бешинчи ўринда бормоқда. Унинг ёнида бир хил голлар сони билан Жуд Беллингҳам бор.(иккаласида ҳам 32 очко ). Уларга Кейнга етиб олиш осон бўлмайди. Бу мавсумда инглиз футболчисига шунчаки етиб бўлмайди.

 

"Олтин тўп"га даъвогарлар аллақачон аниқ бўлган. Ҳозирда энг яхши 10 талик қандай кўринишга эга:

 

Ҳарри Кейн («Бавария») – 48 очко (24 гол);

 

Килиан Мбаппе  («ПСЖ») - 40 очко (20 гол);

 

Лаутаро Мартинес («Интер») – 38 очко (19 гол);

 

Серу Гирасси («Штутгарт») - 34 очко (17 гол);

 

Эрлинг Ҳоланд  (“Манчестер Сити”) – 32 очко (16 гол);

 

Жуде Беллингҳам ("Реал Мадрид")- 32 очко (16 гол);

 

Луа Опенда ("РБ Лейпсиг") - 30 очко (15 гол);

 

Борха Майорал («Хетафе») – 30 очко (15 гол);

 

Артём Довбик («Жирона») – 28 очко (14 гол);

 

Муҳаммад Салоҳ («Ливерпул») – 28 очко (14 гол).

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

“Олтин бутса” учун курашда Кейн яққол пешқадам | Zamon.uz