Жаҳон

Қозоғистоннинг 9 вилоятида 16 та йўл ёпилди

Бунга об-ҳавонинг ёмонлашиши, қор бўронлари, кучли шамол ва кўрувчанлик жуда пастлиги сабаб бўлган.

Қозоғистоннинг 9 вилоятида 16 та йўл ёпилди

 

Қозоғистоннинг 9 та вилоятида республика аҳамиятига эга бўлган 16 та йўлда об-ҳавонинг ёмонлашиши туфайли автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига вақтинча чеклов ўрнатилган.

 

Zakon.kz нашрининг хабар беришича, чеклов бугун 2024 йил 17 февраль соат 9:30 дан бошлаб жорий қилинган.

 

Жумладан:

 

  • Абай вилояти – умумий узунлиги 411 км бўлган 2 та йўл.

  • Олмаота вилояти – умумий узунлиги 99 км бўлган 2 та йўл

  • Шарқий Қозоғистон вилояти – умумий узунлиги 589 км бўлган 4 та йўл;

  • Еттисув вилояти – умумий узунлиги 123 км бўлган 2 та йўл;

  • Қўстанай вилояти – умумий узунлиги 83 км бўлган 1 та йўл;

  • Павлодар вилояти – умумий узунлиги 71 км бўлган 1 та йўл;

  • Шимолий Қозоғистон вилояти – умумий узунлиги 230 км бўлган 2 та йўл

  • Улитов вилояти – умумий узунлиги 115 км бўлган 1 та йўл;

  • Жамбил вилояти – умумий узунлиги 174 км бўлган 1 та йўл;

 

Жамбил вилоятида вақтинча ёпилган йўл Олмаота-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг бир қисми ҳисобланади.

 

Умумий ҳисобда Қозоғистон бўйлаб қарийб 1 700 км йўл вақтинча ёпилган. «Қозавтожол» АЖ маълумотларига кўра, республика аҳамиятига молик йўлларда 336 та техника ва 539 киши йўлларни тозалаш билан шуғулланмоқда.

 

Аввалроқ, Қозоғистонда йўлда қолиб кетган 27 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилингани ҳақида хабар берилганди.

 

Маълум бўлишича, Остонадан Россиянинг Челябинск шаҳрига қараб кетаётган автобус йўлда бузилиб қолган. Шундан сўнг 27 нафар ўзбекистонлик ва 33 нафар тожикистонлик фуқаро эвакуация қилинган. Қутқарилганларнинг 17 нафари болалар бўлган.

 

Шу сабабли Қозоғистондаги ватандошлардан об-ҳаво шароити сабабли узоқ масофали йўлларга машинада чиқмаслик сўралганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қозоғистоннинг 9 вилоятида 16 та йўл ёпилди | Zamon.uz