Ўзбекистон

Соч нега тез-тез ва кўп тўкилади?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Соч нега тез-тез ва кўп тўкилади?

 

Бугун аксарият инсонлар соч тўкилишидан қийналади. Маълумотларга кўра, ҳозир дунёда аёлларнинг 75 фоизи, эркакларнинг 50 фоизи айнан шу муаммодан азият чекмоқда. Хўш, сочлар тез-тез ва кўп тўкилишининг асосий сабаби нима?

 

— Соч – инсоннинг ярим ҳусни. Бироқ унинг бирламчи вазифаси чирой улашиш эмас, балки иссиқ ёки совуқ ҳаводан асраш, — дейди мутахассис. — Аммо шунга қарамай, сочларни доим ҳам сақлаб қолишнинг имкони йўқ. Чунки толаларнинг муайян умри бор ва бу муддат тугагач, уларнинг тўкилиши, табиий.

 

Мазкур жараён мунтазам давом этиб, тўкилган сочлар ўрнига янгилари ўсиб чиқиши керак. Мисол учун, бир кунда ўртача 80-100 тагача тола тўкилиши меъёрдир.

 

Ушбу жараён тезлашиб, янги толалар ўсиб чиқиши камайса, ўз-ўзидан хавотирланишга сабаб бўлади. Толаларни тўкадиган омиллар жуда кўп. Энг аввало, бу ирсият билан боғлиқ. Агар ота-оналардан бирида бундай муаммо бўлса, у фарзандга ҳам ўтиши мумкин.

 

Шунингдек, баъзида соч ўчоқли, яъни танга-танга бўлиб тўкилиши ёки умумий сийраклашиши мумкин. Айрим эркакларда эса андроген алопеция (тепакаллик) учрайди. Бундай касаллик гормонлар фаолияти бузилиши ҳамда ирсият билан боғлиқ.

 

Тангали соч тўкилиши йўлдош касалликлар ҳисобига юз бериши, гемоглабин камайганда, ҳомиладорликда, наркоз олишда ва асабийлашганда кузатилиши мумкин.

 

Сурункали инфекциялар, сил, ўсма касалликлари, нурланиш, стресс, касб билан боғлиқ ноқулай шароитлар, нотўғри парвариш, витамин ва бошқа муҳим моддаларнинг етишмаслиги, айрим дориларни қабул қилиш ҳамда ошқозон-ичак трактининг патологиялари ҳам ушбу муаммони юзага чиқаради.

 

Соч тўкилиши кишида тушкунлик уйғотади, ўзидан қониқмаслик, тортиниш ҳиссини кучайтиради. Шу боис киши ўзида тез-тез соч тўкилаётганини сезса, дерматолог-шифокорга мурожаат қилиши лозим.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Соч нега тез-тез ва кўп тўкилади? | Zamon.uz