Ўзбекистон

18 февраль учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Республиканинг айрим ҳудудларида бугун қор ёғиши кутиляпти.

18 февраль учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

 

Бугун, 18 февраль куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, айрим жойларда қор ёғади. Кечқурун ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 11-16, Хоразм вилоятида 6-11, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади. 

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 11-16, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади. 

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

 

Қашқадарё вилоятида ҳаво булутли бўлади, қор ёғади. Жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади. 

 

Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади. 

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. 

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Хавфли қор уюмлари бўлиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-13, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади. 

custom img

Навоийда кўп қаватли уй “подвал”ида бассейн қурилгани аниқланди

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар 20 млн 600 минг сўм жаримага тортилган.

custom img

Андижонда ўқувчи қизлар ўртасида оммавий жанжал келиб чиқди

Андижон тумани Ички ишлар бўлими ижтимоий тармоқларда тарқалган ўқувчилар ўртасида юзага келган ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

custom img

Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи ўринни эгаллади

Мудофаа вазирлиги жамоаси “Энг илғор мерганлар” мусобақасида кетма-кет учинчи марта олтин медални қўлга киритди.

custom img

ИИВ Қўқондаги 10 ёшли қизнинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берди

9-синф ўқувчиси бўлган вояга етмаган ҳайдовчи йигит бобосига тегишли “Маlibu-2” автомобилини ювиш мақсадида олиб чиқиб кетган.

custom img

Андижонда таълим муассасаси директори 10 минг доллар пора билан қўлга тушди

Шунингдек, ноқонуний ер савдоси ҳолати билан боғлиқ бир нечта мансабдор шахслар қўлга олинди.

custom img

2025 йилда Болалар омбудсманига 2 мингга яқин мурожаат келиб тушди

Бу 2024 йилга нисбатан деярли икки баравар кўп бўлиб, уларнинг 509 таси ижобий ҳал этилган, 708 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

custom img

Фан клублари терма жамоанинг ўн иккинчи ўйинчиси — Шавкат Мирзиёев

Президент “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтаётган футбол бўйича миллий терма жамоани жаҳон чемпионатига кузатиш маросимида нутқ сўзлади.

custom img

Ўзбекистонда “Ҳар бир маҳалла — футбол майдони” дастури йўлга қўйилади

Дастур доирасида “Маҳалла лигаси” ташкил этилади. Унда 12–17 ёшли ўғил-қизлардан иборат маҳалла футбол жамоалари тузилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"