Миср Исроилнинг ҳаракатлари юзасидан Халқаро судга нота юборади
Бу ҳақда Al Qahera News хабар берди.

“Миср Халқаро судга Исроилнинг босиб олинган ҳудудлардаги ҳаракатлари юзасидан нота юборади”, — деб ёзади нашр.
Миср ўз ишини 21 февраль куни тақдим этади.
Аввалроқ Миср расмийлари, агар Исроил Ғазонинг Рафаҳ шаҳрига ҳужум қилса, 1978 йилги Кэмп-Дэвид келишуви, яъни Исроил — Миср тинчлик келишуви бекор қилиниши мумкинлигини айтган эди.







