"Вашингтон Киевга ҳарбий ёрдамни бепул эмас, кредитга бериши керак"
Америкалик сенатор Украинада жуда кўп фойдали қазилмалар мавжудлиги ва АҚШ давлат қарзи ошиб кетганини айтди.

"Вашингтон Киевга ҳарбий ёрдамни бепул эмас, кредитга бериши керак, чунки Украинада жуда кўп фойдали қазилмалар мавжуд ва АҚШ давлат қарзи аллақачон 34 триллион доллардан ошиб кетган", — америкалик сенатор Линдси Грэм.
"Европаликлар Украинага 50 миллиард доллардан 33 миллиард долларини қарзга беришди. Келинг, биз ҳам ёрдамни кредитга айлантирайлик", — дея таъкидлади у Американинг Киевга ҳарбий ёрдами ҳақида гапирар экан.
Грэмнинг фикрича, Қўшма Штатлар Исроил ва Тайванга бир хил шартларда ёрдам бериши керак.







