Афғонистонда кўчки содир бўлди
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар бор.

18 февралдан 19 февралга ўтар кечаси Афғонистон шарқидаги Нуристон вилоятида кўчки содир бўлди. Бу ҳақда Etilaatroz нашри хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлган. Уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. Вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Фалокатга узоқ вақт давомида ёғган қор сабаб бўлиши мумкин. 25 га яқин уй яшашга яроқсиз ҳолатга келиб қолган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.







