Ногиронлиги бўлганлар таълим олиши учун стипендия тўланади
Бу ҳақда Президент бошчилигидаги йиғилишда маълум қилинди

Президент бошчилигидаги йиғилишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида мономарказларда ногиронлиги бўлганлар таълим олиши учун қулай муҳит ва зарур инфратузилмани яратиб, уларга стипендия тўлаш тартибини жорий қилиш топширилди.
Ногиронлиги борлар касаначилик ва ҳунармандчилик асосида яратган маҳсулотларини электрон платформа орқали сотиш тизими йўлга қўйилади.







