Ўзбекистон

Дарс пайти мактаб ўқувчиларининг сочи олинди

Ҳолат Навоий вилоятида юз бергани айтилмоқда.

Дарс пайти мактаб ўқувчиларининг сочи олинди

 

Оммавий соч олиш "тадбири" ташаббуси мактаб директоридан чиққани, миллий гвардия ходимлари эса жараён устига бориб қолгани айтилмоқда. Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи бу оқлаб бўлмас ҳолат эканлигини билдирди.

 

Навоий шаҳридаги 2-умумтаълим мактабида ўғил бола ўқувчиларнинг оммавий равишда сочини олиш "тадбири" ўтказилган. Ҳолат бугун, 23 февраль куни бўлган. Манбага кўра, мактаб директори Нурқобил Юсупов ташаббуси билан мактабга сартарош чақирилган ҳамда турли синфлардан ўғил бола ўқувчилар спорт залга йиғилиб, сочи олинган. Жараённи миллий гвардия ходимлари ҳам кузатиб турган.

 

Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Раъно Ҳайитовага кўра, бу ҳолатни умуман оқлаб бўлмайди.

 

“Мактабга ҳозир одам жўнатдим. Ўзи кеча гаплашгандим шу мактаб директори билан. Ушбу мактаб фаолиятини тўлиқ ўрганамиз. Бу ҳолат умуман мумкин эмас. Бундай директор ишда қолиши ҳам мумкин эмас аслида. Мактабда ўқувчининг сочига тегишга умуман ҳаққи йўқ. Педагогнинг этика қоидасига тўғри келмайди бу”, - дея ҳолатни изоҳлади бошқарма бошлиғи.

 

Навоий вилояти Миллий гвардия бошқармаси матбуот котиби Рамазон Кубаевнинг таъкидлашича, миллий гвардия ходимлари мактаб директорининг бу ташаббусига қарши бўлишган.

 

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Тақдимотда таълим сифатини ошириш, педагогларга методик ёрдамни кучайтириш ва тизимда замонавий ёндашувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Бундай ҳолатлар тунги ва эрталабки вақтларда қисқа муддатли кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

“Док-1 Макс” иши: жабрланувчиларга 16,7 млрд сўм товон пули тўланди

Ҳозирда қолган 61,3 млрд сўм зарарни ундириш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Иркутскдаги ўлат гумони: Ўзбекистоннинг эпидемиологик вазияти қандай?

Санэпидқўмита эпидемиологик вазият юзасидан изоҳ берди.

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

48,5 кг наркотик: Афғонистондан Ўзбекистонга олиб кирилаётган юк машинаси ушланди

Божхона постида юк машинаси текширилганда, унинг пол қисми остидан 98 та ўрам яширилган наркотик модда топилди.

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман иштирокчиларига табрик йўллади

Президент дунёда 645 миллиондан ортиқ одам очликдан азият чекаётганини таъкидлаб, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун халқаро ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.