Украина Епроиттифоқдан яна пул олмоқчи
Унинг миқдори 4,5 миллиард евро.

Украина март ойида Европа Иттифоқидан 4,5 миллиард евро олади.
"Бу Европа Иттифоқининг 50 миллиард евролик янги қўллаб-қувватлаш дастури доирасидаги биринчи транш бўлади", — дея маълум қилди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен.
Унинг сўзларига кўра, у ташрифи чоғида Украина расмийлари билан Полша билан чегарадаги Украина маҳсулотлари экспорти бўйича муаммолар ва мудофаа соҳасида ҳамкорликдаги ишларни муҳокама қилган.
Европа Иттифоқи давлатлари 2024 йил 1 февралда Брюсселда бўлиб ўтган саммитда Украинага 50 миллиард евро миқдорида узоқ муддатли ёрдам кўрсатишга келишиб олди. Ёрдам пакети тўрт йилга мўлжалланган бўлиб, у 33 миллиард евро миқдоридаги кредитларни ва 17 миллиард евро миқдоридаги қайтарилмайдиган грантларни ўз ичига олади. Маблағни олиш учун Киев демократик тамойиллар ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиши кераклиги белгиланган.







