Перуда фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жазирама тўлқин ва кучли ёмғирлар данг иситмаси билан касалланиш ҳолатларининг кўпайишига олиб келмоқда.

Перуда бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Чунки жазирама тўлқин ва кучли ёмғирлар данг иситмаси билан касалланиш ҳолатларининг кўпайишига олиб келмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирининг айтишича, вирус туфайли вафот этганлар сони жорий йилнинг шу пайтигача 32 кишига етган.
Шу боис Перу ҳукумати кабинети соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги таклифни маъқуллади, дейди вазир журналистлар билан учрашувда.
Аксарият касалланиш ҳолати мамлакат шимолида кузатилмоқда.







