50 минг киши учун 52 миллион евро товон
Халқаро жиноий суд судьялари Уганда партизан гуруҳи бригадаларидан бирининг собиқ қўмондони товон тўлаши ҳақида қарор қабул қилди.

Халқаро жиноий суд судьялари Уганда партизан гуруҳи бригадаларидан бирининг собиқ қўмондони Доминик Онгвеннинг 50 мингга яқин инсонга жами 52 миллион евро товон тўлаши ҳақида қарор қабул қилди.
Компенсация ҳар бир жабрланувчи учун 750 евродан рамзий индивидуал тўлов ва реабилитация дастурлари ҳамда қўшимча жамоавий компенсация шаклида бўлади.
Доминик Онгвен 2014 йилда ҳибсга олинган ва 2021 йилда 60 та ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар, жумладан зўрлаш, қотиллик ва бола ўғирлашда айбланиб, 25 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Онгвен Ҳозирда Норвегияда жазо муддатини ўтамоқда ва бу товонни тўлаш учун маблағга эга эмас.







