Сербия президенти Украинага ёрдам беришга ваъда берди
Бу ҳақда Александр Вучич Тиранада бўлиб ўтган саммитда маълум қилди.

"Сербия Украинага гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этади", — дея маълум қилди мамлакат президенти Александр Вучич "Жанубий-Шарқий Европа – Украина" саммитидаги чиқиши чоғида.
"Биз фақат конструктив мулоқот ва дипломатик ечимлар тинчликка олиб келиши мумкинлигига ишонамиз. Сербия, аввалгидек, Украинанинг таҳдид остидаги аҳолисига ўз имкониятлари доирасида гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этади ва халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилиш мажбуриятини олади. Биз Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаймиз, бироқ Россияга қарши санкциялар тарафдори эмасмиз", — дея таъкидлади Вучич.







