Олмаота–Тошкент трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди
Бу ҳақда Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Жамбил вилоятининг Олмаота—Тошкент трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар 29 нафар йўловчи мустақил равишда автобусдан тушиб, йўл-йўлакай машиналарга ўтирган. Ҳозирда ёнғин ўчирилган.
Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Ёнғиннинг дастлабки сабаби электр симлардаги қисқа туташувдир.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун 9 нафар шахсий таркиб ва техникалар жалб қилинган.
1 февраль куни Жамбил вилояти Олмаота—Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг ёпиқ қисмида 26 та машина тўқнашган эди. Ҳодисага ер музлаши, кўриш имконияти чекланиши, қор бўрони сабаб бўлган. 26 нафар фуқаро марказий касалхонасига ётқизилган, улардан тўрт нафари реанимацияда. Жароҳаланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган.







