Ўзбекистон

Хоразмнинг йирик паррандачилик корхоналари ишга туширилади

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев шоличилик бўйича ёндашувларни ўзгартириш вақти келганини қайд этди.

Хоразмнинг йирик паррандачилик корхоналари ишга туширилади

 

Хоразмнинг бешта туманида ҳар бири 200 минг бош паррандага мўлжалланган 5 та саноатлашган йирик паррандачилик корхонаси ишга туширилади. Шоличиликда сув тежовчи технология жорий қилиш учун субсидия берилади.

 

Шавкат Мирзиёев Хоразмда шоличилик бўйича ёндашувларни ўзгартириш вақти келгани қайд этди. Чунки замонавий илмий ёндашув, янги нав йўқ, сув сарфи юқори.

 

Шунинг учун янги ҳосилдор шоли навларини олиб келиб, Хоразм шароитида синаш муҳимлиги таъкидланди. Кореялик ҳамкор билан шоли уруғчилиги корхонаси ташкил этилади. Шоличиликда сув тежовчи технология жорий қилиш учун субсидия бериш ва кластерларга шоли хариди учун имтиёзли кредит ажратиш йўлга қўйилади.

 

Йиғилишда вилоятда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантиришга тўхталиб ўтилди. Хонадонларда чорва наслини яхшилаш, сутни қайта ишлаш, парранда гўшти ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Жумладан, гўшт йўналишида ҳар бири 200 минг бош паррандага мўлжалланган 5 та саноатлашган йирик паррандачилик корхонаси Боғот, Гурлан, Ҳазорасп, Ҳонқа, Шовотда ишга туширилади. Вилоятдаги сунъий сув ҳавзаларини атиги 10 фоизида балиқ интенсив усулда боқилиши қайд этилиб, эндиликда интенсив усулда балиқ етиштирган тадбиркорлар ер ва айланма солиғини 50 фоизини тўлаши, сув солиғи ва тўловидан озод этилиши белгиланди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкент туманида 156 млн сўмлик тамаки ёқиб юборилди

Тошкент туманида 156 млн сўмлик тамаки ёқиб юборилди

Шунингдек, 2 млрд сўмлик дори воситалари ҳам йўқ қилинган.

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

Тадбир МИБ ва ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Хоразмнинг йирик паррандачилик корхоналари ишга туширилади | Zamon.uz