Жаҳон

Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилади

Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаол иштирокини рағбатлантириш доирасида Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси (ЎзТУ) ташкил этилади.

Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилади

 

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси кўмагида бир гуруҳ ватандош талабалар томонидан амалга оширилаётган ушбу ташаббус Британиядаги университетларда таҳсил олаётган Ўзбекистон ёшларини бирлаштириш, уларнинг билим олишлари учун қулай ва фаолиятнинг турли соҳаларида фаол иштирок этишлари учун универсал платформа яратишга қаратилган. Айни пайтда Британиянинг Оксфорд, Кембриж, Эдинбург, Лондон Иқтисодиёт мактаби, Лондон Империал коллежи каби нуфузли университетларда 600 дан ортиқ ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда. Шундан 120 нафари “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиантларидир. 

 

Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ёшлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг касбий ва шахсий ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Британия ўртасидаги маданий-маърифий алмашинувни ривожлантиришга кўмаклашади. Бундан ташқари, ташкилотнинг ташкил этилиши талабаларнинг ўзаро самарали ҳамкорлик қилиши, тажриба ва билим алмашиши, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш имконини беради.

 

Ўзбекистонлик талабалар уюшмасининг расмий очилиш маросими жорий йилнинг 2- март куни мамлакатнинг Британиядаги элчихонасида бўлиб ўтади. Тадбир доирасида талабалар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилади | Zamon.uz