Ўзбекистон

Сирдарё ҳокимлиги радарлар учун яна пул ажратмоқда

Вилоят ҳокимининг пул ажратиш бўйича уч фармойиши эълон қилинди.

Сирдарё ҳокимлиги радарлар учун яна пул ажратмоқда

 

2023 йил Гулистон шаҳрида ўтказилган Халқаро бахшичилик фестивали харажатларини қоплаш учун вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан 1 миллиард сўм берилиши маълум қилинган.

 

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевнинг 1 март куни пул ажратиш бўйича уч фармойиши эълон қилинди. Пуллар фестивал, турли тадбирлар ва радарлар харажатига сарфланади. 

 

Биринчи ҳужжатга кўра, 2023 йил 6-8 май кунлари Гулистон шаҳрида ўтказилган Халқаро бахшичилик фестивали харажатларини қоплаш учун вилоят маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан бир миллиард сўм берилиши маълум қилинган. Пуллар Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Халқаро фестиваллар дирекцияси"га берилади. 

 

Туман(шаҳар)ларда фуқаролар ташаббусини шакллантирувчи тадбирларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг эркин қолдиқ маблағларидан 5 млрд. сўм берилади. Пуллар Сирдарё вилоятининг 11 туманига тақсимланади. Жумладан, Гулистон шаҳрига 502 миллион, Ширин шаҳрига 146 миллион сўм, Боёвут туманига 816 миллион сўм, Сирдарё шаҳрига 795 миллион сўм ажратилади. 

 

Учинчи фармойишга кўра, вилоятда йўл қоидалари бузилишини махсус қайд этувчи фото ва видео дастурий-техник воситаларни харид қилиш харажатлари учун 3 млрд. сўм берилади.

 

Сирдарё ҳокими бир кун аввал ҳам маблағ ажратиш бўйича учта фармойиш чиқарганди. 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сирдарё ҳокимлиги радарлар учун яна пул ажратмоқда | Zamon.uz