“Германия Россия билан урушга тайёрланмоқда”
Медведев фикрича, немис аскарлари ўртасидаги суҳбатда бунга ишора қилинган.

Германия Россия билан урушга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
Сиёсатчи немис зобитлари ўртасида Қрим кўпригига ҳужум қилиш режаси муҳокама қилинган суҳбатга таяниб, шундай фикр билдирган.
Унинг фикрича, Гермения раҳбарияти буни билмасалар ҳам, тарихда ҳарбийларнинг ўзи уруш бошлашга қарор қилган ёки бундай ташаббусларни рағбатлантирган ҳолатлар кўп бўлган.
Маълумот учун, ҳарбийлар ўртасидаги суҳбатда Қрим кўпригига Таурус ракеталари билан ҳужум қилиш операцияси муҳокама қилинган.







