Исроил Ғазода олти ҳафталик сулҳ тузишга тайёр
Кейинчалик сулҳ муддати узайтирилиши мумкин.

Исроил минтақада вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифнинг кўп жиҳатларини қабул қилди. Бу ҳақда АҚШ президенти маъмуриятининг юқори мартабали расмийси маълум қилди.
Қўштимча қилинишича, энди ҲАМАС келишув кучга кириши учун гаровга олинганларнинг бир қисмини озод қилишга рози бўлиши керак. Исроил биринчи навбатда энг заиф гуруҳлар беморлар, ярадорлар, кексалар ва аёлларни озод қилишга интилмоқда.
Ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувга эришилган тақдирда сулҳни амал қилиш муддатини узайтириш ва тинчликни мустаҳкамлаш учун музокаралар давом эттирилади.







